Ўзбекистонлик Бобомурод Абдуллаев Қирғизистонда ҳибсга олинди

Қирғизистон ҳудудида Ўзбекистон фуқароси Бобомурод Абдуллаев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Фото: «Gazeta.uz»

Маълум қилинишича, Ўзбекистон сўровига асосан, 1993 йил 22 январдаги «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Минск конвенциясига мувофиқ, Бобомурод Абдуллаев Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши масаласи ҳал қилинаётгани маълум қилинди.

Маълумот учун, Бобомурод Абдуллаев 2018 йил мартида Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш ва амалдаги ҳукуматни ағдаришга уриниш каби жиноятларни содир этишда айбланган.

Шундан сўнг, 2018 йил 7 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган Бобомурод Абдуллаев озод этилган.

Янгиликлар