АҚШда 70 йил ичида биринчи марта аёл киши қатл этилди (фото)

Қўшма Штатларда мамлакат Олий судининг рухсатидан сўнг 70 йил ичида биринчи марта аёл қатл этилди. Бу ҳақда 13 январь, чоршанба куни «The New York Times» газетаси хабар берди.

Лиза Монтгомерига ўлдирадиган укол қилинган
Фото: «Accosiated Press»

Таъкидланишича, жазо 8 декабрь куни Индиана штатида ижро этилиши режалаштирилган эди. Кейинчалик суд қарори билан ижро 12 январга қолдирилган. 11 январь куни Индиана штатидаги суд ўлим жазосини ижро этишни аёлнинг руҳий муаммолари сабабли қолдирган. Бироқ АҚШ Олий суди 12 январь куни кечқурун ўлим жазосини ижро этишга рухсат бериб, қарорни рад этган.

Фото: «NBC News»

Таъкидланишича, Монтгомерининг қатл этилиши Индиана штатидаги Терре-Хот қамоқхонасида ўлдирадиган укол қилинган. Аёлнинг ўлими 13 январь куни оммага маълум қилинган.

Маълумот учун, 2007 йил октябрь ойида Миссури штатининг ғарбий округи суди Лиза Монтгомерини 2004 йилда ҳомиладор аёлни ўлдиришда ва унинг туғилмаган боласини ўғирлашда айбдор деб топган ва ўлимга маҳкум этган эди.

Аввалроқ Эронда мухолифатчи нашр муҳаррири осиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Эронда АҚШга жосуслик қилиб, Сулаймоний ҳақида маълумот бериб турган шахс қатл этилгани ҳақида маълумот берилган. Таржимон Маҳмуд Мусавий-Мажид Эронда АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси ва «Моссад» разведкаси фойдасига жосуслик қилиш иши бўйича айбланган. Бундан ташқари, Эронда иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш доирасида икки киши иқтисодий қонунбузарликлар учун қатл этилган.

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар 1999 йилда шериклари билан икки кишини ўлдирган 40 ёшли Брендон Бернардга қарши ўлим жазосини қўллаган эди. У Қўшма Штатларда 70 йил ичида ўлимга ҳукм қилинган энг ёш маҳкум бўлган.