Эронлик «Зомби Анжелина Жоли» 10 йилга қамалди

Ўзининг кўплаб косметик операциялари билан шуҳрат қозонган 19 ёшли эронлик Insta’блогер Фотима Хишванд (Саҳар Табар) 2019 йилнинг октябрь ойида ижтимоий тармоқдаги фаолияти туфайли ҳибсга олинган эди. «The Guardian» хабарига кўра, 12 декабрь, шанба куни у 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Саҳар Табара ва Анжелина Жоли
Коллаж: «see.news»

Маълум қилинишича, 19 ёшли Саҳар Табар ўзининг Instagram саҳифасида пластик жаррохлик йўли билан ўзгартирилган, Голливуд актрисаси Анжелина Жолига ўхшаш юзининг бир қатор расмларини жойлаштиргандан сўнг шуҳрат қозонган эди. У ўзининг «янги» юзини Жолининг даҳшатли варианти — «Зомби Анжелина Жоли» деб номланган.

Фото: «Indiatoday»

2019 йилнинг октябрь ойида Саҳар Табар «маданий жиноятлар, ижтимоий ва ахлоқий коррупция» ва куфрда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

Саҳар, шунингдек, Жолига ўхшаб қолиш учун 50 та пластик операцияни бошдан кечиргани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Саҳарнинг ўзи эса Анжелинанинг ашаддий мухлисларидан бири эканини ва унга ўхшаб қолиш учун «ҳамма нарсага тайёр»лигини айтган. Insta’блогер, шунингдек, ўзининг ташқи қиёфасини «санъат» деб билишини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бу «ўзини намоён қилиш» усули ҳисобланади.

Саҳарнинг асл ва фотошопдаги юзи

Ушбу воқеадан сўнг журналист Масиҳ Алинежад актриса Анжелина Жолидан унга тақлид қилган эронлик қизга ёрдам беришини сўраб, видеомурожаат йўллаган.

«19 яшар қиз 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг айби фотошоп орқали ўзини Анжелина Жолининг ‘зомби-версия’сига айланиши. У эндигина 19 ёшда. У шунчаки ҳазил қилмоқчи бўлди. Биз уларга ёрдам беролмаймиз. Сиз, Анжелина Жоли, бизга ёрдам бера оласиз», — дейди Алинежад.

Янгиликлар