Косонсойда фуқаронинг чорваларини ўғирлаб кетган шахслар ушланди

Косонсойда фуқаронинг уйига девордан ошиб тушиб чорваларини ўғирлаб кетган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Хабарга кўра, 9 февраль куни Косонсой туманида яшовчи аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. 8 февраль куни соат 17:00 дан 9 февраль куни соат 09:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс аёлнинг ҳовлисига девордан ошиб кириб, молхонасида бўлган нархи 20 млн сўмлик икки бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу жиноятни Косонсой туманида яшовчи 3 нафар фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича 3 нафар жиноятчига Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.