Бухоро давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3800 доллар пора олган шахслар қўлга олинди (видео)

Бошланғич таълим 1800 доллар, жисмоний тарбия 2 минг доллар: Бухоро давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора олаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, фуқаро М.И. Б У.нинг таниши бўлган абитуриентни Бухоро давлат университетининг Бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиш учун 1800 доллар сўрайди.

Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ва ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда таъмагир фуқаро Бухоро шаҳар Намозгоҳ кўчасида кимёвий ишлов берилган 1800 долларни олган вақтда ушланди.

Бухоро шаҳар 1-сон ўрта умумтаълим мактаби руҳшуноси фуқаро Н.О.ни Бухоро давлат университетининг Жисмоний тарбия факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг доллар пора беришга кўндирди.

Департаментнинг Бухоро вил бош Қоракўл ва Жондор бўлими ходимлари уни Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида жойлашган «Семурғ» спорт мажмуаси олдида Н.О.дан 1500 долларни олаётганда қўлга туширди.

Юқоридаги ҳар иккала фуқарога Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ Андижонда 8 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган доцент 2 минг доллар олаётганда ушлангани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар