Бухоро вилояти 4-секторга ажратилган 2 млрд сўмдан ортиқ пул эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди

Бухоро вилоятининг 4-секторида «Саҳоват ва кўмак» жамғармаси томонидан ажратилган пулларни ўз эгаларига етказиш давом этмоқда. Бу ҳақда вилоят Давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ДСБ матбуот хизмати

Пулларни эгаларига етказиш жараёнларида сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Фото: Бухоро вилояти ДСБ матбуот хизмати

Вилоятнинг 4-секторида «темир дафтар»га киритилган жами 2 минг 981 та оилага шу кунга қадар 2 миллиард 379 миллион сўмлик пул маблағи етказилди.

Аввалроқ Қоракўлда «темир дафтар»га киритилган оилаларга қарийб 2 миллиард сўм тарқатилгани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар