Бухорода машина олиб беришини айтиб, фуқарони 35 млн сўмга чув туширган шахс қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Пешку туманида истиқомат қилувчи фуқаро машина олмоқчи бўлган шахснинг пулини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирди. Бу ҳақда «Постда» нашри хабар берди.

Фуқаро М.Х. вилоятнинг Қоровулбозор туманида яшовчи З.Х.га банкдан кредит орқали автомашина олиб беришини айтган ва бошланғич тўлов эвазига 35 миллион сўм пулини қўлга киритган.

Шундан сўнг автосалондан машинани З.Х.га эмас, балки ўзининг номига олиб чиқиб, уни бошқа бировга сотиб юборган. Жабрланувчи дарҳол ички ишлар органларига хабар берган.

Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Наманганда фуқароларни Кореяга ишга жўнатишини айтиб, 14 минг долларга чув туширган фирибгар аёл ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар