Ўзбекистон меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича халқаро шартномага қўшилди

«Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, қарор билан Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомага қўшилди.

Шу муносабат билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим 1992 йил 13 ноябрда Москва шаҳрида тузилган.

Янгиликлар