Сўлим шаҳарчасидаги карантин марказидан яна 308 нафар фуқаро уйига жўнатилди (фото)

Самарқанд шаҳри Сўлим шаҳарчасидаги карантин марказидан яна 308 нафар фуқаро уйига жўнатилди. Бу ҳақида вилоят транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, Сўлим шаҳарчасида жойлашган карантин марказидаги 308 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланмади. Фуқароларнини манзилига етказиш мақсадида транспорт бошқармаси томонидан махсус автобуслар ташкиллаштирилди.

Фото: Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати

Йўловчиларга Самарқанд шаҳридаги автокорхоналарнинг 15 дан зиёд транспорт воситалари хизмат кўрсатди.

Фото: Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати

Бундан ташқари, Самарқанд темир йўл вокзалида Чирчиқ шаҳридаги карантин марказидан қайтган 59 нафар фуқаро кутиб олиниб, махсус автотранспортларда манзилига етказилган.

Маълумот учун, 16 мартдан 12 августгача 12 353 нафар фуқаро Самарқанд халқаро аэропорти ва Самарқанд темир йўл вокзалида кутиб олинди. Уларнинг аксарияти самарқандликлар, қолганлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан.

Аввалроқ Россиядан 1000 нафарга яқин ўзбекистонлик олиб келингани ҳақида хабар берилганди.