Технопарк янги ходимларни ишга таклиф қилади

Технопарк 7000 дан ортиқ янги иш ўринларини ташкил этмоқда ва янги ходимларни ишга таклиф этмоқда.

Яхши мутахассис яхши жойда ишлаши лозим, фикримизга қўшиласизми? Бундан ташқари, йирик компанияда меҳнат қилиш бир қатор афзалликларга эга. Айнан шу ерда сиз ўзингизнинг тўлиқ потенциалингизни тўлиқ очиб беришингиз, қулай шароитларда ишлашингиз ва, энг мухими, ишингиз учун муносиб маош олишингиз мумкин. Агарда Сиз янги иш жойи қидираётган бўлсангиз, демак, омадингиз бор экан, чунки Технопарк янги ишчиларни жалб қилмокда.

Технопарк Ўрта Осиёдаги саноат ва маиший техника, иситиш радиаторлари ва изоляцион маҳсулотларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчисидир. Технопаркнинг мақсади нафақат ички бозорда талабни қондирадиган, балки чет элга экспорт килинадиган инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда энг кўп талаб қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришдир. Технопарк ҳамкорлари — дунёдаги энг йирик компаниялар хисобланади, уларнинг орасида Samsung, Viessman, Whirlpool, Petro Fiorentini, Shanghai Mitsubishi, Wilo, Leo ва бошқалар ҳам бор. Компания қуйидаги соҳалар бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади:

  • Муҳандис – технолог
  • Муҳандис – конструктор
  • Кимёгар – технолог
  • Механик
  • Электрика мутахассиси
  • Сифат бўлими назоратчиси
  • Ташқи иқтисодиёт фаолияти бўйича мутахассис
  • Молиячи
  • Бухгалтер
  • Аудитор
  • Иктисодчи
  • Режалаштириш бўйича мутахассис
  • Кайд юритувчи
  • Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси муҳандиси
  • SMM муҳандиси
  • Таъминотчи
  • IT мутахассиси
  • Фрезаловчи
  • Токарь
  • ЧПУ оператори
  • Ишлаб чиқариш ходимлари (монтажчи, оператор, юк ташувчи, хайдовчи ва бошкалар).

Шунингдек, турли йўналишдаги бошқа позициялар.

Мутахассислар орасида иш олиб бориб, сиз муттасил ривожланиб осасиз. Айнан шу ерда сизнинг ишингиз муносиб баҳоланади ва иш шароитларининг иложи борича қулайлиги таъминланади. Орзуингиздаги ишга кириш имкониятини қўлдан бой берманг.

Маълумот учун телефон: (+998) 71 210 20 20 ёки веб-сайт: www.texnopark.uz

Янгиликлар