Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади

13 август куни соат 12:00 дан 18:00 га қадар Учтепа туманида газ таъминоти вақтинча узиб қўйилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: google

Маълум бўлишича, 2021–2022 йиллар куз–қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Hududgaz Poytaxt ГТФнинг «Учтепатумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан Учтепа тумани Хондамир «Жарбулоқ», Хуршид, «Тақачи» маҳаллаларидаги аҳоли истеъмолчиларини табиий газ билан бир меъёрда таъминлаш учун маҳаллаларнинг ҳудудларига ўрнатилган ГТП ларни ўрта босим газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган.

Қайд этилишича, Учтепа туманининг «Дегрез», «Боғичинор», «Қорёғди», «Бекобод», «Истироҳат», Ўткир, «Жарбулоқ», Зулфизар, Ибрат, «Ш.Юлдузи», «Нишаб ариқ», Хондамир, Хуршид, «Шарқ гули», «Оқ масжид» маҳаллаларидаги аҳоли истеъмолчиларида ҳамда Шайхонтоҳур тумани «Гузар» маскани, «Қўрғонча», «Ипакчи» маҳаллаларида, Ходжаева, Генерал Узоқов кўчаларидаги кўп қаватли уйларда, ерли хонадонларда ҳамда ушбу манзиллардаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Янгиликлар