Бухородаги 70 та мактабда 239 нафар ўқитувчи коронавирусга чалингани аниқланди

Бухоро вилоят ҳокимлиги қошида 13 сентябрь куни Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда вилоят халқ таълими бошқарма бошлиғи мактаб ўқитувчилари ва техник ходимлардан олинган тест натижаларини эълон қилди.

Унга кўра ҳозирга қадар вилоятдаги 18 831 нафар ўқитувчи ва техник ходимдан тест олинган бўлиб, улардан 239 нафарида коронавирус аниқланган. Бу вилоятдаги 70 та мактабда яқин орада мактаблар очилмаслигини англатади.

Қуйида туман ва шаҳарлар кесимида тест натижалари келтирилган:

  • Бухоро шаҳардаги 3259 нафардан 46 тасида;
  • Когон шаҳардаги 666 нафардан 11 тасида;
  • Олот туманидаги 1237 нафардан 23 тасида;
  • Бухоро туманидаги 1843 нафардан 22 тасида;
  • Вобкент туманидаги 1903 нафардан 33 тасида;
  • Қоракўл туманидаги 1575 нафардан 20 тасида;
  • Пешку туманидаги 855 нафардан 29 тасида;
  • Ромитан туманидаги 1860 нафардан 15 тасида;
  • Когон туманидаги 9055 нафардан 9 тасида;
  • Ғиждувон туманидаги 2608 нафардан 10 тасида;
  • Қоровулбозор туманидаги 385 нафардан 7 нафарида;
  • Жондор туманидаги 857 нафардан 8 тасида;
  • Шофиркон туманидаги 828 нафардан 5 тасида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги маълум бўлди.

Маълумот ўрнида ҳозирги кунга қадар 28 053 нафар ўқитувчидан 18 831 тасидан тест олинган бўлиб, бу умумий ҳисобда 67,1 фоизни ташкил этади.

Аввалроқ Пайариқда коронавирусга тест олинган 576 нафар ўқитувчидан 60 нафарида вирус аниқлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар