Давлат тест маркази 11 сентябрь кунги тест жавоблари учта ҳудудда хато эълон қилинганини тан олди

Давлат тест маркази тест натижалари хато ҳисобланган ёки тест синовларида ноҳақликка йўл қўйилган деган мазмундаги постлар ва видеомурожаатлар юзасидан баёнот берди.

Фото: Давлат тест маркази

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Давлат тест маркази томонидан ўрганиб чиқилган. Аниқланишича, 11 сентябрь, жума куни эълон қилинган тест синовлари натижаларини эълон қилишда техник хатоликка йўл қўйилган. Хатолик ижтимоий тармоқларда ёзилгани каби тест натижаларини ҳисоблашда эмас, уларни эълон қилишда кузатилган.

Тест натижаларидаги техник хатолик Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида 10 сентябр куни 1-сменада ўтказилган тест синовларида иштирок этган айрим абитуриентларда юзага келган. Мазкур ҳолат аниқланиши билан хатоликни тузатиш ишлари бошлаб юборилган.

«Ҳозирда мазкур техник хатолик тузатилиб, тест натижалари хато эълон қилинган абитуриентларнинг натижалари янгиланди», дейилади хабарда.

Авалроқ тест саволларини тарқатган абитуриентлар тест синовларидан четлаштирилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар