Тошкентда «Spark» va «Газель» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 12 октябрь куни «Spark» va «Газель» тўқнашиб кетди.

Маълум бўлишича, воқеа Беруний–Навоий–Самарқанд дарвоза кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Унда ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган Ғ.А. бошқарувидаги «GAZ» русумли йўловчи ташувчи автомобиль ҳамда ҳайдовчиси, 1989 йилда туғилган А.М. бошқарувида бўлган «Spark» русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланган. Бошқарма барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраган.

Янгиликлар