Ўзбек ҳайкалтароши унинг ижодига одамлар саросима билан қараши ҳақида гапирди

«Tabloid» нашри машҳур ҳайкалтарош Носирхўжа Фатҳуллаев билан ижод жараёни ва илҳом манбалари мавзусида суҳбат уюштирди.

Фото: Instagram/ @kx_fatkhullaev

Носирхўжа Фатҳуллаев Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ҳайкалтарошлик йўналишини тамомлаган. Москва Халқаро санъат фестивалида иштирок этиб, ўзининг биринчи шахсий кўргазмасини намойиш этган. Унинг «Материя» деб номланган иккинчи кўргазмаси Марк Вайл номидаги театрда бўлиб ўтган, унда 23 та асар намойиш этилган.

Шунингдек, у 2019 йилда Мисрда бўлиб ўтган халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумида Ўзбекистон номидани иштирок этган. Тадбир «Reviving Humanity Memorial» бутунжаҳон ёшлар форуми томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, унда дунё бўйлаб 120 нафар ҳайкалтарош иштирок этган.

Санъатнинг барча турлари ҳайкалтарошликдан иборат

Мен ҳаётимни ҳайкалтарошлик билан боғламаганман. Ҳайкалтарошлик мен билан боғланган. Мен шунчаки ижодий оқимдаман, у ерда илҳом тушунчаси йўқ. Ишонаманки, ҳар бир инсонда чексиз ғоялар кашфиётчисидир. Мен ҳам ғояга эътибор қаратаман ва уни амалга ошираман.

Ғоянинг ташаббускори ким, деган савол эса фалсафий жавобга етаклайди. Мени қаттиқ ишлашга мажбур қиладиган айрим ҳайкалтарошлар бор. Лекин мен уларни идеал шахс сифатида билмайман, шунчаки асарларини таҳлил қиламан.

Халқимиз орасида тушунмовчилик уйғотадиган ҳолат бу кўрган нарсасидан (ноодатий — таҳр.) саросимага тушишдир. Бу оддий санъат тушунчаси чизиғидан ўтиш керак бўлган томошабиннинг бошидаги ўзига хос резонанс ҳисобланади.

Ҳайкал ясаш жараёни

Тасвирлар эскизларда ҳам, матнларда ҳам туғилиши мумкин. Aммо мен импровизация қилишни афзал кўраман. Aйни пайтда менинг асарларим рақамли дунё билан чамбарчас боғланган, яъни 3D формат бу янада мураккаб ғояларни амалга ошириш учун чексиз макон демакдир.

Жисмоний ҳайкалларда мен табиатнинг аксини берадиган органик материаллар билан тажриба ўтказишни яхши кўраман. Материал танлашни бошлашдан олдин, ғояни «тинглайман», унинг шаклини ҳис қиламан ва ғоянинг ўзи менга материал ҳақида сўзлаб беради. Менинг санъатим метамодернизмга асосланган. Бу йўналишда асосан томошабиннинг ҳиссиётларига таъсир қилинади.

Ўзбекистонда ҳайкалтарошлик билан карьера қурса бўладими?

Муваффақиятли ҳайкалтарош бўлиш, албатта, мумкин! Aммо қай йўл билан муваффақият қозонишга боғлиқ. Чунки Ўзбекистондаги ҳайкалтарошлар ўзининг карьерасини турли йўллар билан қуради. Aммо сиз ва мен тушунамизки, Ўзбекистондаги муваффақиятли ҳайкалтарош, аввало, халқ ҳайкалтарошидир. Демак, одамлар қизиққан, уларнинг манфаати тасвирланган мавзулар ижобий натижа беради.

Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, нотижорий фаолиятдан ташқари, замонавий шаҳар ҳайкалтарошлиги билан ҳам шуғулланмоқчиман. Ҳозир шунинг устида ишлаяпман.

Шоу-бизнес