ЙҲХББ Ўзбекистон ҳудудида туман тушиши сабабли ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мамлакат бўйлаб туман тушиши мумкинлигини маълум қилиб, ҳайдовчиларни огоҳлантирди.

Фото: «Tez News»

Бошқарма шу сабабли туман шароитида транспорт воситаси тезлигини 10–20 километр/соатгача камайтириш, автомобиль чироқларига ўзгартириш киритмаслик ва қувиб ўтиш қоидаларига қатъий амал қилишни сўраган.

Шунингдек, йўловчиларни олишда ва йўл четидаги пиёдаларга нисбатан эҳтиёткор бўлишни ҳамда ҳаракат вақтида бошқа транспорт воситалари билан оралиқ масофа сақлаш ҳамда қалин туман тушганда, автомобиллар орасидаги масофа катта бўлиши лозимлиги эслатиб ўтилган.

Қайд этилишича, йўналишни ўзгартирганда яна ҳам эҳтиёт бўлиш талаб этилади, чунки сиз бурилмоқчи бўлган йўлда пиёдалар ёки бошқа транспорт воситалари бўлиши мумкин.

Aввалроқ Ўзбекистонда 13 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинганди. Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Янгиликлар