Наманганда машинасида 80 тадан зиёд пиротехника воситасини олиб юрган ҳайдовчи қўлга тушди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 10 декабрь куни машинасида 80 тадан зиёд пиротехника воситасини олиб юрган ҳайдовчи қўлга тушди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, ҳолат 10 декaбрь куни соат 22:30 ларда Наманган вилояти Янгиқўрғон тумун Қизилёзи маҳалласи ҳудудида аниқланган. Маълум қилинишича, ЙПХ инспектори «Nexia» русумли транспорт воситасини тўхтатиб текширганида, автомашина салонида «Д-9» номли пиротехникадан 19 дона, «Новый век» номли пиротехника воситасидан 63 дона борлиги аниқланган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ҳайдовчиси ва пиротехника воситалари тумандаги 10 сон Ички ишлар бошқармасига топширилган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида машина юкхонасида 18 мингдан зиёд пиротехника воситасини олиб кетаётган ҳайдовчи ушлангани ҳамда Олтиариқда 60,5 миллион сўмлик тамакини Ўзбекистонга яширинча олиб кирган эркак аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада салкам 38 миллион сўмлик тиббий восита ва техникаларни Ўзбекистонга яширинча олиб кирмоқчи бўлган эркак ушланганди.

Янгиликлар