Истанбул аэропортида сохта паспорт билан хорижга учмоқчи бўлган ўзбекистонлик ИШИД аъзоси қўлга тушди — видео

Истанбул аэропортида ИШИД террорчи ташкилоти аъзоси — Ўзбекистон фуқароси Бунёд Мухиддинов сохта паспорт орқали Германияга учмоқчи бўлганида қўлга тушди. Бу ҳақда «Sabah» хабар қилди.

Кадр: YouTube

Хабарга кўра, у 6 январь куни Тожимуҳаммад Каримов исмли шахс номига олинган Қирғизистон паспорти билан Германияга учиб кетмоқчи бўлган. Полиция ундан нима мақсадда учмоқчи эканлигини сўраганда сайёҳ эканлигини айтган. Лекин, полиция бундан шубҳаланиб, паспортини текширганида уни сохта экани маълум бўлган.

Таъкидланишича, унинг 4 йил аввал террорчи ташкилотга аъзолиги айби билан операция олиб борилаётганда репатриация марказидан қочиб кетгани аниқланди. Полиция уни депортация қилиниши учун Истанбул вилояти миграция бошқармасига топширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таниқли журналист Абдукарим Мирзаев Туркияда қамоққа олингани ҳақда хабар берилган. Кейинчалик Абдукарим Мирзаев 12 январь, сешанба куни озодликка чиққани маълум қилинган.

Янгиликлар