Ўзбекистонда суд органлари фаолияти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади

«Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Huquqiy axborot» каналида маълум қилинди.

Фото: «Tez News»

Фармонга мувофиқ, 2021 йилдан бошлаб, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар судьялари, Судьялар олий мактаби ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақлари ва қўшимча тўловлари тўлиқлигича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Қайд этилишича, 2021 йил 1 октябргача Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади:

судлар, Судьялар олий кенгаши судьялари ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар;

Олий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ.

Фармон билан Судьялар, суд аппарати ходимлари, Судьялар олий кенгаши, шунингдек, Судьялар олий мактаби, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланган.

Aввалроқ Ўзбекистонда 2020 йил бюджет маблағини энг кўп талон-торож қилган ҳокимлик аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар