Тошкентда гиёҳвандлик моддаси олиб юрган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик моддаси олиб юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилиниича, 9 январь куни Миробод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш бўйича олиб борилган тадбир давомида, Миробод тумани А.Фитрат кўчасида Яшнобод туманида яшовчи фуқаро З.А. тўхтатиб, холислар иштирокида текширилган. Унинг эгнида бўлган қора рангли курткаси ташқи чап тараф чўнтагида 1 дона оқ қоғозга ўралган гугурт қутиси ичида яшил рангли ўткир ҳидли модда ва эгнида бўлган қора рангли шимининг ўнг тараф олди чўнтаги ичидан оқ қоғозга ўралган яшил рангли ўткир ҳидли модда борлиги аниқланган.

Ўтказилган суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра фуқаро З.А.дан олинган модда таркибида фаол гиёҳвандлик модда тетрогидроканнабинол мавжудлиги ва унинг оғирлиги 1.42 граммга тенглиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан фуқаро З.Ага нисбатан Жиноят кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитга гиёҳванд моддани пуллаётган эркак ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда бир килограм опийни сотаётган 2 нафар эркак ушлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар