«Агар заводларингизнинг рекламасига мен тушиб бермасам, заводларингиз бутунлай синиб, йўқ бўлиб кетиши мумкин» — Аҳад Қаюм

Хонанда Аҳад Қаюм ўзининг Instagram саҳифсида Ўзбекистондаги катта бизнес рекламаларига қанчага тушиб беришини айтди.

«Бир нарсани айтмоқчиман. Мен 200 миллионга энди ривожланаётган бизнес рекламаларига тушишим мумкун. Лекин катта-катта бизнесларга бу нархга туша олмайман. Мисол учун, O’zGM, Imzo каби Ўзбекистонда катта бизнесларга 200 миллионга рекламага тушмайман. Машина завод бўладими, гилам завод бўладими фарқи йўқ», — дейди Аҳад Қаюм.

Шунингдек, у катта бизнесларга қанча пул эвазига рекламага тушишини ҳам айтиб ўтган.

«Бир кунда 100 минг АҚШ долларини айлантирадиган бизнес рекламаларига энг камида 1 млрд сўмга тушиб бераман. Агар пулингиз етмаса бошқа санъаткорларни олиб келинглар. Ана, Муниса Ризаева, Даврон Кабулов ёки Ҳалимахоним. Агар заводларингизни рекламасига мен тушиб бермасам, заводларингиз бутунлай синиб, йўқ бўлиб кетиши мумкун », — деб қўшимча қилган Аҳад Қаюм.

Мавзуга доир: