Тошкент вилоятида экология бўлими бош мутахассиси пора билан ушланди

Тошкент вилояти Бекобод туманида экология бўлими бош мутахассиси тадбирколикни бошламоқчи бўлган эркакдан 3 миллион сўм олганда ушланди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бекобод туман бўлими ва ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, туманнинг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси И.Э. фуқаро Н.га «Ачамайли» МФЙ ҳудудидаги дарё ўзанида жойлашган карьерда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслик учун пул сўраган.

Келтирилишича, у фуқародан 3 миллион сўм пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар