Тошкентда иккита автобус тўқнашиб кетди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида «King Long» русумли иккита автобус ўртасида тўқнашув содир бўлди, деб хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

Йўл транспорт ҳодисаси 14 июнь куни соат 16:14 да Янги Сергели кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, 131-сонли автобус ҳайдовчиси пиёдани ўтказиб юбориш учун тўхтаган. Шу пайт масофани сақламасдан ҳаракатланаётган 58-сонли автобус унга бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида автобус ҳайдовчиси, кондуктор ва икки нафар йўловчи жароҳатланган. Автобуслар техник шикастланган, —дейилади хабарда.

Ҳозирда «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан ички текширув ўтказилмоқда.

Янгиликлар