Бухорода қумни ноқонуний қазиб олаётган фуқарога 3 млн сўмдан ортиқ жарима белгиланди

Бухоро тумани Ўртачўл массиви ҳудудида қумни ноқонуний қазиб олаётган фуқарога 3 345 000 сўм жарима белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 август куни вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Бухоро туман инспекцияси сув-ер бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган рейд давомида «Новметан» МФЙда яшовчи фуқаро Р.A. тумандаги Ўртачўл массиви ҳудудидан ноқонуний равишда қазилма қумни қазиб олиб кетаётганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан фуқаро Р.A.га нисбатан Маъмурий кодекснинг 70-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилган ҳамда 3 345 000 сўм миқдорида жарима белгиланган.

Aввалроқ Бухорода машина олиб беришини айтиб, фуқарони 35 миллион сўмга чув туширган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Бухорода тадбиркордан 758 миллион сўмлик маҳсулот олиб, пулини тўламай келган бошқарма устидан суд қарори чиққани маълум қилинганди.

Янгиликлар