Ўзбекистонда 90 нафар абитуриент иситмаси борлиги учун имтиҳонга киритилмади

Ўзбекистонда кириш имтиҳони куни ҳарорати баланд бўлган абитуриентлар учун ОТМларга қўшимча тест синовлари 17 сентябрь куни ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, тест синовларига жами 90 нафар абитуриент тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлганлиги сабабли далолатнома тузилиб, киритилмади.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги 1-сон баёнига мувофиқ, 17 сентябрь куни тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган, тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган. Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тайёрланган стадион ҳамда хиёбонларда ўтказилади.

Аввалроқ Давлат тест маркази 11 сентябрь кунги тест жавоблари учта ҳудудда хато эълон қилинганини тан олгани, Самарқандда кириш имтиҳонларининг дастлабки 8 кунида 200 га яқин қоидабузарлик аниқлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар