Пастдарғомда ҳаммомида марихуана сақлаб келган фуқаро ушланди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида ҳаммомида марихуана сақлаб келган фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида тозалаш-антитеррор тадбирлари ўтказилган. Тадбирда Пастдарғом тумани профилактика инспекторлари томонидан «Самарқанд» маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Д.нинг уйи ўрганилган. Натижада унинг ҳовлидаги хаммомида соф оғирлиги 3,54 грамм бўлган қуруқ ҳолдаги марихуана гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Фото: Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати 

Аввалроқ Фарғонада фуқаро уйида марихуана сақлаётганини тан олгани ҳамда Ёзёвонда уйида кўкнори сомони сақлаб келаётган фуқаро аниқлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар