Қўқонда «Сobalt» пиёдани уриб юборди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида пиёданинг йўл қоидасига риоя қилмагани оқибатида «Сobalt» ҳайдовчиси уни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилди.

Фото: Фарғона вилояти ЙҲХБ

Хабарга кўра, Қўқонда 13 cентябрь, якшанба куни соат 06:00 ларда Фурқат кўчаси ҳудудидан ўтган Қўқон—Мингтут—Aэропорт—Сариққўрғон автомобиль йўлида «Сobalt» русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойига яқин бўлган ҳудудда автомобиллар ҳаракатини кузатмасдан йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда тан жароҳати олиб, Қўқон шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

Қайд этилишича, ушбу пиёда 1954 йилда туғилган A.A. бўлиб, у Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Aхси қишлоғида яшайди.

Аввалроқ Қувасойда «Tico»нинг ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлгани, Фарғонада 19 ёшли йигит экскаваторда пиёдани уриб юбориши оқибатида 68 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этгани ҳамда Бувайдада 2 та «Nexia-2» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, велосипед ҳайдовчиси касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди.