Уйчи туманининг айрим маҳаллаларида 15 cентябрь куни электр таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади

Наманган вилояти Уйчи туманидаги айрим маҳаллаларда 15 сентябрь куни соат 8:00 дан 17:00 гача электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади. Бу ҳақда вилоят «ҲЕТК» AЖ хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, «Каптекс» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли «Муборак», «Тошлок», «Хўжобод», «Оқтош», «Тепасарой», «Янгичек», «Боғ», «Кўрғонча», «Умид» МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Аввалроқ Андижонда электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилаётгани хабар қилинган. Шунингдек, Олтинкўл тумани ҳокими электрдаги узилишлар муаммосини ҳал қилиш учун мутасаддиларга 10 кун вақт берган.