ЖССТ коронавирус бўйича суткалик антирекорд янгиланганини маълум қилди

Дунё бўйича бир суткада 308 минг киши коронавирусга чалинди. Бу пандемия бошланганидан бери қайд этилган рекорд кўрсаткич, деб хабар беради Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

13 сентябрь, якшанба куни дунё бўйлаб 307 930 та касалланиш ҳолати аниқланган. Аввалги антирекорд 6 сентябрь куни қайд этилган бўлиб, унда 306 857 киши касалланган эди.

ЖССТ, шунингдек, бир суткада умумий ҳисобда 28 637 952 та касаллик ҳолати тасдиқлангани, 917 417 киши касалликдан вафот этганини маълум қилган.

Келтирилган маълумотларга кўра, касаллик ҳолатларининг энг катта қисми Шимолий ва Жанубий Америка ҳудудига тўғри келган. У ерда жами қарийб 14,7 киши вирус юқтирган. Кейинги ўринларни, тахминан, 5,4 миллионта ҳолат билан Жануби-шарқий Осиё ва 4,8 миллион ҳолат билан Европа эгаллаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 14 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 620 (+197) нафарни ташкил этгани хабар қилинганди.