Жаслиққача борадиган қўшимча поезд қатнови 15 октябрдан амалга оширилади
Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудидаги Жаслиқ шаҳарчасигача борадиган қўшимча поездлар қатнови 15 октябрь, чоршанбадан амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудидаги Жаслиқ бекатигача борадиган йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида октябр ойида қўшимча поездлар қатнови амалга оширилмоқда. Маълум қилинишича, 484 -сонли ушбу йўловчи поезди 15, 19, 22, 25, 29 ва 30 октябрь кунлари Тошкент марказий вокзалидан соат 23:20 да жўнайди.
Қайд этилишича, мазкур поезд ҳаракати давомида Самарқанд, Бухоро, Мискен, Қўнғирот вокзаллари орқали ўтиб Жаслиқ бекатигача боради. Шунингдек, йўловчилар чипталарни электрон тарзда сотиб олиши ҳам мумкин.
Бундан аввал Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Наманган—Андижон—Марғилон—Қўқон электрлаштирилган ҳалқа темир йўли очилгани маълум қилинди.