Ўзбекистонда бир йил ичида тез тиббий ёрдам хизматига 14 миллиондан ортиқ чақирув бўлди
Ўзбекистонда 2025 йилда тез тиббий ёрдам хизматига 14 299 948 та чақирув келиб тушди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 10 218 037 таси шошилинч кўрсатма билан. Шунингдек, сурункали касалликлар билан 3 856 901 та ва туғуруқлар бойича 100 453 тани ташкил қилган.
Хусусан, энг кўп мурожаатлар:
• Тошкент шаҳри — 1 462 006 та;
• Фарғона вилояти — 1 455 255 та;
• Андижон вилояти — 1 344 151 та;
• Сурхондарё вилояти — 1 335 614 та;
• Наманган вилояти — 1 328 391 та қайд этилган.
Энг кам чақириқлар эса:
• Навоий вилояти (416 210 та);
• Сирдарё вилояти (456 803 та);
• Жиззах вилояти (561 894 та);
• Бухоро вилоятида (678 499 та);
• Хоразм вилоятида (688 594 та) кузатилди.





