Ўзбекистонда Bayraktar учувчисиз учиш аппаратлари билан жиҳозланган махсус бўлинма ташкил этилди
Ўзбекистон давлат чегарасида учувчисиз учиш аппарати Bayraktar билан тўлиқ таъминланган янги махсус бўлинма ташкил этилди. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баходир Қурбанов хабар берди.

Қурбанов таъкидлашича, Қуролли кучларнинг ҳарбий тайёргарлигини ошириш бўйича топшириқларни амалга ошириш доирасида ДХХда бўлинмалар ва давлат хавфсизлик органларининг қўшинлари ва хизматини такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар ташкил этилди.
Шунингдек, давлат чегарасини муҳофаза қилиш тизимида замонавий рақамли ечимларни жорий этиш доирасида чегаранинг 42% қисми видеокузатув тизими билан таъминланди. Бунинг устига 1 117 км оптик-толали алоқа линиялари ўрнатилди.
Шу билан бирга, чегара қўшинлари 98% бронетехника, 86% сузиш воситалари, 100% қурол ва ўқ-дорилар, 78% электрон-оптик воситалар билан таъминланган.
Бундан ташқари, Bayraktar учувчисиз учиш аппаратлари билан жиҳозланган янги махсус бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилди.





