Ўзбекистонда 2020 йилда сўмнинг қадрсизланиш даражаси маълум қилинди

Марказий банк 2020 йилда ички валюта бозорида амалга оширилган операцияларга доир қисқача шарҳини эълон қилди.

Инфографика: Марказий банк

Хабарга кўра, миллий валютанинг қадрсизланиш даражасига пандемия таъсирида ташқи ва ички иқтисодий шароитларнинг ўзгариши каби омиллар таъсир кўрсатган. Ўтган 2020 йилда миллий валютанинг 7,2 фоизга қадрсизланган.

Қайд этилишича, миллий валютанинг алмашув курси динамикаси валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб, ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланади. Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида пандемия таъсирида ташқи ва ички иқтисодий шароитларнинг ўзгариши, асосий савдо ҳамкор давлатлар валюталарининг кескин девальвацияси натижасида девалвацион кутилмаларнинг ўсиши, шунингдек, ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўсиши каби омиллар таъсирида миллий валюта 7,2 фоизга қадрсизланган.

Таъкидланишича, фақатгина йилнинг иккинчи ярмига келиб сўмнинг алмашув курсида нисбатан барқарор динамика кузатилиб, 2,7 фоизга қадрсизланган. 2020 йил давомида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси йил бошига нисбатан 10,1 фоизга қадрсизланган. Қайд этилишича, жорий йилда миллий валютанинг алмашув курси ички валюта бозорида вужудга келадиган талаб ва таклиф асосида узоқ муддатли фундаментал тренд доирасида шаклланиши прогноз қилинмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда ноябрь ойида кузатилган инфляция миқдори маълум қилинган. Шунингдек, Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиргани ҳақида хабар берилганди