Ўзбекистонда «самосуд»ни видеога олиб, интернетда тарқатганлар қанча жарима тўлаши маълум бўлди

АОКАда 15 январь, жума куни ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти бўлим бошлиғи Азиз Долихўжаев «самосуд»ни видеога олиб, интернетда тарқатган шахс қанча миқдорда жаримага тортилишини маълум қилди.

Фото: «Kun.uz»

Брифингда айтилишича, «самосуд» жараёнини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган бўлса, уша шахсга Жиноят кодексининг 130 (прим)-моддаси, яъни зўравонлик ва ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, уни тарқатиш ёки жойлаштирганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

Тергов департаменти бўлим бошлиғи Азиз Долихўжаевнинг сўзларига кўра, бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 миллион сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятини келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.

Шунингдек, Азиз Долихўжаев «самосуд»га аралашган одам қандай жазога тортилиши бўйича маълумот берган. Унинг айтишича, шахснинг ҳаракатлари «самосуд» қилинган жабрланувчининг шунга қаратилган хатти-ҳаракатидан келиб чиқади. Яъни уни тутқунликда ушлаш, жабрланувчига қай даражада жароҳат етказганидан келиб чиқиб жазо белгиланади. Ёки жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик оқибатида содир этган қилмиши учун тегишли моддалар билан жавобгарлика тортилади.

Янгиликлар