Андижонда ҳокимлик ерини сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Андижон вилояти Асака туманида ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.

Хабарга кўра, фуқаро Х.Т. фуқаро У.нинг ишончига кириб, унга муқаддам ўзи раҳбарлик қилган Асака туманидаги фермер хўжалигига тегишли бўлган, ҳозирги кунда туман ҳокимлиги захирасига олинган ер майдонининг 50 сотихини танишлари орқали иссиқхона қуриш ва шоличилик учун ажратиб бериш эвазига 10 000 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармалари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар