Жиззахда террор гуруҳлар сафига қўшилмоқчи бўлганлар ушланди
Ҳозирда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Фото: sputniknew.uz
Маълум бўлишича, 12 июнь куни Сурия Араб Республикасида террорчилик ҳаракатларини амалга ошираётган «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ҳалқаро террорчилик ташкилоти таркибига қўшилишни режалаштираётган Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи бир гуруҳ шахслар ашёвий далиллар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди.
Қайд этилишича, ушбу фуқаролар хорижда бўлиши давомида Интернет тармоғи орқали террорчилик тузилмалари ёлловчиларининг таъсирига тушиб, яшаш манзилларига қайтиб келгандан сўнг ушбу террорчилик ташкилотининг бузғунчи ғояларини аҳоли орасида фаол тарғиб қилиб келганлиги аниқланган.
Аввалроқ, Самарқандда террор гуруҳлар сафига қўшилмоқчи бўлганлар ушланди деб хабар берган эдик.