Ўзбекистонда магистратурага мақсадли қабул танлови учун ҳужжат таҳрирлаш шартлари эълон қилинди

Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йилида магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун мақсадли қабулга танловда иштирок этиш мақсадида ҳужжатларни қайта таҳрирлаш тартиби тузилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта таълим вазирлиги хабар қилди.

Ҳужжатларни қайта таҳрирлаш шартлари қуйидагича:

  1. Мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш фақатгина магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун амалга оширилади.
  2. Рўйхатдан ўтган абитуриентга ўзи танлаган олий таълим муассасаси ва мутахассисликни ўзгартирган ҳолда мақсадли қабул белгиланган мутахассислик бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш ҳуқуқи берилади.

Бунда абитуриент қуйидаги шартларни инобатга олган ҳолда мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилади:

  • абитуриент тегишли мутахассислик негизидаги мос бакалавриат таълим йўналишини тугатган бўлиши шарт;
  • абитуриент кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафига қабул қилингач, ўқишни тамомлагандан сўнг мазкур олий таълим муассасасида камида 5 йил ишлаш шарти белгиланган уч томонлама шартномани имзолашга рози бўлиши керак.
  1. Шундан сўнг мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасалари абитуриентларнинг аризаларини умумлаштирган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилади.
  2. Aбитуриентлар аризалари ва олий таълим муассасалари мурожаатлари асосида вазирлик техник ишчи гуруҳи томонидан magistr.edu.uz платформасидаги абитуриентларнинг ҳужжатлари таҳрирланади.

Қайд этилишича, абитуриентларга мақсадли қабул учун ҳужжатларини қайта таҳрирлашга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилган.

Aввалроқ Ўзбекистон ОТМларида кимё ва биология йўналишларида имтиёзли дипломга эга талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилиниши ҳақда хабар берилганди.