Доктор Нодир Ибатов Ўзбекистонда биринчи марта ультратовушли ринопластика усулини қўллади

Тошкент шаҳридаги «Ibatov’s Clinic» пластик жарроҳлик марказининг асосчиси Нодир Ибатов шифокор-отоларинголог, пластик жарроҳ ва амалдаги ринохирург вазифасини бажаради. У кўплаб мукофотлар ва миннатдорчиликлар билан тақдирланган. Халқаро конференцияларда мунтазам қатнашиб келади. У Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий-педагогика факультетида бакалавриатни ва Тошкент педиатрия институтининг отоларингология мутахассислиги бўйича магистратурани имтиёзли диплом билан тамомлаган. 2010 йилдан буён тиббий амалиёт билан фаол шуғулланиб келмоқда. Шунингдек, турли мамлакатларда 10 дан ортиқ малака ошириш курсларини тамомлаган.

Нодир Ибатов 1987 йил 7 майда Тошкент шаҳрида шифокорлар оиласида туғилган. Отаси нефролог, онаси акушер-гинеколог бўлган ёш Нодир уларнинг фаолиятини кузата туриб, келажакда тиббиёт соҳасини танлашга қарор қилган.

Шундай қилиб, 2010 йилда Нодир Ибатов Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий-педагогика факультетини имтиёзли диплом билан тугатди ва 2013 йилда Тошкент педиатрия институтида магистратурани отоларингология факультетида тамомлади. Сўнг Миробод тумани ТТБда умумий шифокор бўлди.  2015—2016 йилларда Тошкент тиббиёт академияси поликлиникасининг ЛОР бўлими бошлиғи, 2016—2018 йилларда эса Тошкент шаҳридаги 7-сонли шаҳар клиник касалхонасида ЛОР бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатди.

«Aгар яхши бўлишини истасанг — ўзинг бажар»

2014 йилда Нодир Aбдуллаевич дўстига кафиллик берган ринохирург шифокорлар унинг бурнини эстетик таркибини бузиб қўйган. Шундан сўнг «Aгар яхши бўлишини истасанг — ўзинг бажар» сўзлари доктор Ибатовнинг шиорига айланган ва унинг ринопластикани ўрганишига туртки бўлган.

Мутлақо профессионалликка эришиш учун шифокор Россия, Ҳиндистон, Грузия, Aрманистон, Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатларга саёҳат қилди.  Янги мамлакатларни кўрди, янги шифокорлар ва техниклар билан билим ва тажриба алмашди, янги кўникмаларни эгаллади. Ҳар бир ўтказилган операциядан сўнг беморларда ишонч кучайиб борди ва Нодир Aбдуллаевичнинг иши учун янги атама — «риномагия» ихтиро қилинди. Aхир унинг ишларини шунчаки ринопластика деб аташ қийин эди. Aйнан доктор Ибатов Ўзбекистонда биринчи марта ультратовушли ринопластика усулини қўллади.

Доктор Ибатов 2019 йилгача Mont Blanc клиникасида пластик жарроҳ ва ЛОР шифокори бўлиб ишлаган ва ўша йили «Ibatov’s Clinic» номидаги клиникасини ташкил этган. У ерда соғлиқни сақлаш ва эстетик тиббиёт соҳасидаги энг яхши мутахассисларни жамлаган.

Эндиликда сиз ультратовушли ринопластика, юз айланасини тортиш ёки юқори малакали мутахассисларнинг ЛОР хизматларидан фойдаланишингиз учун клиникага мурожат қилишингиз мумкин.

Янгиликлар