Попда 650 килограммга яқин кўмир ўғирлаганлар қўлга олинди

Наманган вилояти Поп туманида 3 сентябрь, пайшанба куни «Поп-1» бекатида турган жами 642 килограмм кўмир маҳсулотини ўғирлаб кетаётган фуқаролар қўлга олинди, деб хабар берди вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Фото: Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, шу куни соат 23:30 атрофида Наманган вилояти ички шлар бошқармаси Транспортда ХТБ Поп бекатида ХТБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида туманда яшовчи фуқаро бекатлардан бирида вагон назоратчиси бўлиб ишлайдиган шахс билан тил бириктирган. Шундан сўнг «Поп-1» бекатининг учинчи йўлида турган усти очиқ юк вагонидан 15 дона оқ елим қопга солинган 642 килограмм кўмир маҳсулотини ҳеч кимдан сўрамасдан олиб кетаётган вақтида ушланган.

Фото: Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ғиждувонда фуқаронинг уйидан қарийб 90 миллион сўм, Учкўприкда 50 миллион сўмлик хўроз ва Вобкентда 306 миллион сўмлик кислород ишлаб чиқариш ускунасини ўғирлаган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар