Ўзбекистонда 19 нафар туризм соҳаси вакилига «Туризм фидойиси» кўкрак нишони топширилди (фото)
Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган 19 кишига «Туризм фидойиси» кўкрак нишони топширилди.
http://grasshoppersoccer.com.au/pbhynxif
Бу ҳақда Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 октябрь куни «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган кишиларга «Туризм фидойиси» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтган. Маросимда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти, совриндорлар, фахрий меҳмонлар, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.
Тадбирни Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берган.
«Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича Президентимиз ташаббуслари билан қатор фармон ва қарорлар имзоланди, туризм соҳаси иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида эътироф этилди. Шу аснода ҳудудларимизда туризмни ривожлантириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилди. «Туризм фидойиси» кўкрак нишонининг таъсис этилиши ва тантанали топширилиши Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига муносиб совға бўлди.
Cheap Ambien With Prescription
Ушбу кўкрак нишони республикамиз фуқаролари ва хорижий мамлакатларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга она юртимизнинг бой тарихи ва маданиятини бутун дунёга намойиш этишга чорлов бўлиб хизмат қилади деган умиддаман»,— деб таъкидлади Азиз Абдуҳакимов.
Маълумот учун, туризм соҳасида эришилган ютуқларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан «Туризм фидойиси» туризм соҳаси вакилларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Низомга мувофиқ, давлат органлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ходимлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари, шунингдек, Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшганлар кўкрак нишони билан тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Туризм фидойиси» кўкрак нишонининг 2020 йил совриндорлари маълум қилинганди. Шунингдек, Бухорода туризм соҳасига сармоя киритган франциялик аёл кўкрак нишон билан тақдирланган.