Бухорода туризм соҳасига сармоя киритган франциялик аёл кўкрак нишон билан тақдирланди

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида туризм соҳасига сармоя киритган франциялик аёл кўкрак нишон билан тақдирланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга ҳисса қўшган давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан 20 нафари «Туризм фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Қайд этилишича, тақдирланганлар билан Бухоро шаҳридаги «Шухов» сув иншооти реставрацияси ва туризм намойиш объекти барпо этилиши ташаббускори, франциялик инвестор Уитердик Катерина ҳам мазкур кўкрак нишон билан мукофотланган.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 10 июлдаги тегишли қарори билан Ўзбекистонда «Туризм фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилган.

Аввалроқ Андижонда 20 нафар, Қоровулбозорда 12 нафар, Жалақудуқда 17 нафар, Шарқий харбий округдаги 257 нафар, Фарғонада 49 нафар ҳамда Наманганда 51 нафар ҳарбий хизматчи «Меҳр-саҳоват» кўкрак нишони билан тақдирлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар