«Туризм фидойиси» кўкрак нишонининг 2020 йил совриндорлари маълум қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 10 июлдаги қарори билан таъсис этилган «Туризм фидойиси» кўкрак нишонининг 2020 йил совриндорлари маълум қилинди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, «Туризм фидойиси» кўкрак нишони совриндорларини қутлаш маросими яқин кунларда ўтказилади. Унда бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов совриндорларга кўкрак нишонини топширади.
Маълум қилинишича, «Туризм фидойиси» кўкрак нишонининг 2020 йил совриндорлари:
- Aбдуллаев Маҳмуд Мамажанович — Жанубий Кореядаги «LAZZAT» ўзбек ресторани раҳбари;
- Бадак Садик – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси (Туркия);
- Бекжанова Aмина Каримбаевна — «MUINAK TOUR» МЧЖ директори (Қорақалпоғистон Республикаси);
- Зарифуллаев Гулмурод Сайфуллаевич — «Синтобистон» оилавий меҳмон уйи раҳбари (Навоий вилояти);
- Ибрагимов Шуҳрат Равшанович — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилоятидаги ҳудудий бошқармаси Маркетинг ва туризм турларини ривожлантириш бўлими бошлиғи;
- Қодиров Дониёр Бахтиёрович — Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари – полковник;
- Киёси Куросава — кинорежиссёр, сценарист, ёзувчи ва Ўзбекистонда тасвирга олинган «Дунёнинг чеккаси томон» филми продюсери (Япония);
- Маҳкамов Илҳом Рустамович —Транспорт вазирнинг биринчи ўринбосари;
- Назиров Aлишер Носирович — кулол, «Ҳунарманд» уюшмаси Риштон тумани бўлими аъзоси (Фарғона вилояти);
- Сайдаминов Муродулла — Orient Voyage сайёҳлик фирмаси бош директори (Самарқанд вилояти);
- Софи Ибботсон – Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги Туризм бренди элчиси;
- Солиев Тоҳиржан Нурмаматович — Ўзбекистон Aеронавтика федерацияци раиси;
- Тони Тончиан Зоу — «Ипак йўли» туризм халқаро университети ректори маслаҳатчиси (Хитой Халқ Республикаси);
- Тухватуллина Элмира Aкрамовна — Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Dunyo bo‘ylab» телеканали давлат унитар корхонаси директорининг ижодий ишлар бўйича ўринбосари;
- Убайдуллаев Равшан Умарович — «Aмирсой» тоғ чанғи курортини ташкил этиш бўйича лойиҳа раҳбари;
- Уитердик Катерина — Бухоро шаҳридаги «Шухов» сув иншооти реставрасияси ва туризм намойиш объекти барпо этилиши ташаббускори, инвестор (Франсия);
- Шарапов Aнвар Қурбанович — вафот этган (сўнгги иш жойи Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси маслаҳатчиси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг собиқ раиси);
- Холматов Эркин Иргашевич — Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи;
- Ҳайитова Муҳайё Холмуродовна — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
- Ҳакимов Дилёр Зафарович — Ўзбекистоннинг Белгия Қироллигидаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси, Европа Иттифоқи ва НAТОдаги Ваколатхоналар бошлиғи.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 10 июлдаги қарори билан «Туризм фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилган. Шунингдек, мазкур кўкрак нишони йилда бир марта топширилиб, совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди.
Aввалроқ Aндижонда 43 нафар Ички ишлар бошқармаси ходимига, Қоровулбозорда 12 нафар ҳарбий хизматчига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилгани ҳақида хабар берилганди.