Ўзбекистонда 2021 йил 1 февралдан кимларнинг пенсиялари оширилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда 2021 йил 1 февралдан кимларнинг пенсиялари оширилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ‘2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида’ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4938-сон қарори қабул қилинган.

Унга кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Қарорга асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
  • Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 000 сўм;
  • Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам – 326 000 дан 653 000 сўмгача;
  • 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа;
  • ​битта болали оилаларга – 144 100 сўм;
  • иккита болали оилаларга – 238 700 сўм;
  • учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 400 сўм.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам 434 000 дан 1 085 000 сўмгача оширилиши белгиланган. Бундан ташқари 2021 йилнинг 1 февралидан фахрий унвонига эга пенсионерлар учун тўлов миқдори Қарорга асосан 1,1 баробарга оширилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши ва Ўзбекистонда ўқитувчилар учун пенсия ёши қисқартирилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар