Термиз ҳайвонот боғида 2 кийик нима сабабдан нобуд бўлгани маълум қилинди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғидаги иккита кийик икки томонлама пневмония сабаб нобуд бўлди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, кийиклар 26 ноябрь куни Тошкент шаҳридан олиб келинган. Мазкур икки буғи Европа кийиги деб аталиши ва «Қизил китоб»га киритилмагани таъкидланган. Терговга қадар текшириш давомида мутассадди ташкилотларнинг хатти-ҳаракати юзасидан хизмат текширувлари тайинланган. Шунингдек, вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказининг хулосаси олинган. Хулосага кўра, уларнинг ўлимига икки томонлама пневмония сабаб бўлган.

Маълумот учун, айни пайтда ушбу ҳайвонот боғида 127 турдаги турли зотдаги 815 бош ҳайвонлар тури ва сонига кўра 4 та бўлимни ташкил этади. Булар: туёқлилар, йиртқичлар, балиқлар ва судралиб юрувчилар ҳамда қушлар бўлими.

Аввалроқ Испаниядаги ҳайвонот боғида 4 та шер коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар