Россияга фуқароларни қалбаки ҳужжатлар орқали юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Наманган вилоятида фуқароларни Россияга қалбаки ҳужжатлар орқали юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Teznew’га хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаро Н.Х. ва А.А.лар пандемия даврида Россияга кириш тақиқланганлигидан фойдаланиб, ушбу давлатга кетиш истагида бўлган икки нафар фуқаронинг ишончига кирган.
Шундан сўнг, уларга даволаниш учун сохта таклифнома асосида юбориш эвазига фирибгарлик йўли билан 1 000 АҚШ доллари ва 5,2 млн сўмни олиб, қалбаки ҳужжатларни берган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Бухоро вилоятида ноқонуний ҳаракат қилган корхона раҳбарларини қўрқитиб 30 минг АҚШ доллари талаб қилган ишчилар қўлга олинди.
- Ўзини «Кадастр» ходими деб таништириб фуқаролардан фирибгарлик билан пул ундираётган шахс ушланди.