Ўзбекистон терма жамоаси кетма кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритиб, Осиё ва Океания чемпионига айланди

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд терма жамоасига қарши муз майдонига чиқди ва яна бир бор ғалаба қозонди. Учрашув 10:2 ҳисобда якунланди.

Ушбу баҳсда Жасурбек Рустамхонов яна бир бор покерни, Темур Багаутдинов дублни, Муҳаммаддиёр Ғаниев, Саид-Аҳмад Раҳматуллаев, Лорен Петросян ва Муҳаммадали Баҳодировлар дарвозага шайбани киритишди.

17 март куни Тошкент вақти билан соат 14:00да терма жамоамиз Осиё ва Океания чемпионатлари доирасидаги сўнгги бешинчи учрашувини ўтказади. Аммо мағлубиятга учраган тақдирда ҳам Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қўшимча кўрсаткичлар бўйича рақибларидан юқорироқ бўлгани учун турнир ғолибига айланади.

Эфирни IIHF.COM расмий сайтида томоша қилишингиз мумкин.

Янгиликларни кузатиб боринг ва биз билан бўлажак чемпионларни қўллаб-қувватланг!

Янгиликлар