Пойтахтдаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида реконструкция ишлари амалга оширилади

Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида реконструкция ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Фото: adolatnashr.uz

Хабарга кўра, Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширилади.

Қайд этилишича, ёдгорлик мажмуасида:

  • қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этилади;
  • рамзий ротонда реконструкция қилинади;
  • музей ходимлари учун алоҳида маъмурий бино қурилади;
  • аҳоли учун маиший хизмат бинолари, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари;
  • очиқ амфитеатр ва Wi-Fi худудлари барпо этиш режалаштирилган.

Янгиликлар