Фарғонада сўнгги 10 ой давомида ваколатли ташкилотлар томонидан қанча қонун бузилиши ҳолатлари аниқлангани маълум қилинди
Ўзбекистонда электрон онлайн-аукционларнинг белгиланган тартиблари ва шартлари бузилган тақдирда, ваколатли ташкилотлар қаторида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколати берилган. Бу ҳақида ЎзА маълум қилди.
Қайд этилишича, “E-ijro auksion” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши ҳамда ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва у бўйича хулосалар бериш фақат «Yerlektron» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилиши қайд этилган.
Таҳлилларга кўра, Фарғона вилоятида 2019 йил 1 октябрдан 2020 йилнинг 10 август кунига қадар 491 та ваколатли ташкилотлар томонидан келишиш ва хулоса бериш ҳамда техник шартларни ишлаб чиқишда белгиланган тартиб ва муддат бузилиш ҳолатларида қонун бузилишига йўл қўйилган.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ташкилотлар кесимида таҳлил қилинганида, 32 та ҳокимликда, 161 та «Ергеодезкадастр» туман (шаҳар) филиалларида, 32 та қурилиш бўлимлари, 28 та «Ўзбектелеком» боғланмаларида, 15 та давлат солиқ инспекциялари, 77 та электр тармоқлари корхонаси, 44 та газ таъминоти корхоналари, 43 та «Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳудудий корхоналари, 44 та маданий мерос бошқармаси, 14 та ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари томонидан ва 1 таси фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан йўл қўйилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан бошқарма томонидан 2 та тақдимнома киритилган ва ваколатли органларнинг 51 нафар масъул ва мансабдор шахcига нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилган.
Қўлланилган маъмурий жарималарнинг 8 таси ҳокимлик, 3 таси солиқ идораси ходимлари зиммасига тўғри келади.
Аввалроқ Ўзбекистонда мансабдор шахсларнинг хизмат машиналарига GPS ўрнатилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.