Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам олишлари маълум бўлди

Ўзбекистонликар Мустақиллик байрами муносабати билан 3 кун дам олиши маълум бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий аҳборот» Telegram канали хабар берди.

Хабар берилишича, ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар ҳам 30—31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари (3 кун) дам олади.

Шавкат Мирзиёевнинг «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига асосан:

  • 30 август, якшанба — календар бўйича дам олиш куни;
  • 31 август, душанба — 29 август (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни;
  • 1 сентябрь, сешанба — ишланмайдиган байрам куни.
  • 29 август, шанба — 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.

Янгиликлар