Тўра Боболов коронавирусдан соғайиб, Сурхондарёга қайтди (фото)

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Тошкент шаҳрида коронавирусдан даволаниб соғайгач, Сурхондарёга қайтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Тўра Боболов Термиз халқаро аэропортида вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар билан мулоқот ўтказиб, коронавирус пандемиясини жиловлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда бошқа зарур масалалар ҳусусида фикр алмашди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокими ўз вазифасини бажаришга киришган.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг коронавирусга чалингани маълум қилинган эди. Кейинчалик унинг коронавирусдан вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокими эса ушбу хабарларни рад этиб, видеомураожаат билан чиқди. Шундан сўнг Тўра Боболовнинг коронавирусдан ўлгани тўғрисида ёлғон хабар тарқатганларга нисбатан қонуний чора кўрилгани маълум бўлди.